Архив
26-27 мая 2016
Филологические науки
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ВА ЖАДАЛЛАШТИРИШДА МУЛЬТИМЕДИА РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Владелец Алина
Эргашeва Раъно
город Карши, республика Узбекистан
Президентимизнинг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги фармони, Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасини ахборотлаштириш концепцияси»да жамиятни ахборотлаштириш, АКТ ни таълим тизимида кенг жорий этиш вазифалари белгилаб берилган. Бугунги технологияда юз бераётган инқилобий ўзгаришлар айнан ахборотлардан таълим жараёнида етарлича фойдаланишни таъминлашда компьютер ва техник воситаларни қўлланишга олиб келди.