Владелец Алина
Некбоева Раъно
город Карши, республика Узбекистан
Маълумки, ҳар бир тилнинг луғат бойлиги мунтазам равишда бойиб боради. Тил луғат бойлигининг ўсиб ёки кенгайиб боришига турли лингвистик ва экстралингвистик ҳодисалар сабаб бўлиши мумкин. Тилнинг луғат бойлигини ривожлантирувчи лингвистик омилларга тилнинг ички ривожланиши асосида пайдо бўлган янги сўзлар, сўз бирикмалари, фразеологик бирикмалар киради. Тилнинг сўз бойлигининг ўсишига таъсир этувчи экстралингвистик ҳодисаларга эса, тилга тааъсир этиши мумкин бўлган ижтимоий, сиёсий, маданий ва иқтисодий ҳодисалар киради. Бундай ҳодисаларга, бир мамлакатнинг иккинчи мамлакат томонидан босиб олиниши туфайли босиб олувчилар тилининг босиб олинувчилар тилига таъсир ўтказиши.