Владелец Алина
Нарзуллаев А.Х,
Панжиев А.Х (ҚарМИИ)
Ҳозирги вақтда олтингугуртли органик бирикмалар ичида бензотиофен ва унинг хосилалари бутун дунё кимё тадқиқодчиларининг диққатини тортмоқда. Бундай қизиқишнинг асосий сабабларидан бири биринчидан, ушбу бирикмаларни ўзида тутган хом–ашё манбаи бўлган олтингугуртли ва юқори олтингугуртли табиий нефт, тошкўмир, ёнувчи слансларнинг қайта ишлаш маҳсулотларининг тез суръатлар билан ўсиб бориши бўлса, иккинчидан, очиқ матбуот хабарларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, охирги йилларда сульфолан ва унинг ҳосилалари, диметилсульфоксид, турли тузилишли меркаптанлар, сульфидлар ва бошқа химиявий маҳсулотлар, экстрагентлар, эритувчилар, флотореагентлар, мономерлар, кимёвий толаларнинг стабилизаторлари, краскаловчи моддалар, фунгисидлар, гербисидлар, ингибиторлар ва бошқалар қимматбаҳо материаллар сифатида ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг фойдаланилмоқда.