pdf ИСКОВАТ ҚИШЛОҒИ ТАРИХИДАН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

Владелец

Икромхўжа КАМОЛОВ

Наманган, Ўзбекистон

Собиқ Иттифоқ даврида тарих фанига бир касаллик ўралашиб қолди, бутун бошли кишилик жамияти тарихи фақатгина урушлар ва қўзғолонлар тарихидан иборат бўлиб қолди. Аслида эса, ҳаётнинг мазмунида эзгу ниятлар, инсонларга қилинган яхшиликлар, илму-ирфон, фаровонлик учун интилиш, хайру-саҳоват, кишилар оғирини енгил қилиш каби ижобий ишлар ётибди. Халқ тарихини ёритишда баъзан, унинг дардларига дармон бўлиб келаётган тиббиёт соҳасини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Зеро тиббиёт соҳаси тарихи ҳам тарихнинг бир бўлагидир.