pdf Ёшларни тарбиялашда миллий-маданиятларнинг аҳамияти

Владелец

Тошов Kамолиддин Тожинорович,

Маматова Наргиза Тўрамуродовна,

Teрмиз давлат университети

Мустақиллик бу энг олий неъмат, ўзбек халқи учун энг улуғ ва энг азиз қадриятдир. Уни кўз қорачиғидай асраш республикамизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Ёшларни мустақиллик руҳида тарбиялаш эса ҳар бир ота-она, оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг асосий вазифасидир.