pdf ЎЗБЕК ҲАЛҚИНИНГ ТЎЙ МАРОСИМ ҚЎШИҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАСНИФИ

Владелец

Курбонов Саттор Хурсандович

Закирова Зилола Азамовна

Ташниязова Нигина Нормаматовна

Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, г. Термез

Тарихан таркиб топган миллий анъана, урф-одат ва маросимларнинг вужудга келиши ва ривожланишига бир қатор омиллар бевосита таъсир кўрсатади. Шундай омиллардан бири турмуш тарзи. Халқ онги, маданияти, ҳаёт ва турмушга бўлган муносабатини билиб олишга ёрдам берадиган оилавий маросимлар муайян тарихий даврнинг маҳсули бўлиб, улар моддий турмуш шароитининг таъсири натижасида пайдо бўлган ва вақт ўтган сари тобора мустаҳкамланиб, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтиб келган. Халқнинг "оила" ва "тўй" атамалари билан юритиладиган барча анъаналари, урф-одатлари ва удумлари турли воҳа аҳолисининг кундалик турмушига сингиб кетган бўлиб, халқнинг эзгу истаклари ҳамда интилишларини ўзида акс эттиради.