pdf ЁШЛАРДА ЭКОЛОГИК БИЛИМ ВА МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРНИНГ ЎРНИ

Владелец

Чориев Алиқул Жумаевич

Абдусаматова Муштарий Юсун қизи

Махмудов Сарвар Анварович

Якубова Максуда Ўроз қизи

Бадалов Даврон Ахатович

Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, г.Термез

Ҳозирги пайтда ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришда,баркамол авлод бўлиб камолга етиштиришда касб-ҳунар колежларнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон Республикаси олдида турган долзарб вазифалардан бири таълим тўғрисида қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан холда янгича фикрлайдиган замонавий билимларга эга бўлган юксак малакали мутахассислар тайёрлаш уларни ижтимоий, сиёсий,экологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларни билимли. интизомли ва зукко шахслар қилиб тарбялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки Республикамизда амалга оширилаётган ислохотларнинг келгусидаги тақдири, жамият истиқболи бугунги кунда биз тарбиялаётган ёшларнинг билими ва танлаган касби, мутахассислигига оид тайёргарлиги билан ўлчанади.