pdf БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАҲАЛЛА, МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ

Владелец

Ф. Эшназарова, Х. Худойбердиева

Ҳар бир жамиятнинг бош мақсади-маданиятли ва маърифатли фуқароларни тарбиялаб, вояга етказишдан иборат. Кўп асрлик тажриба шуни кўрсатадики, жамиятнинг ҳақиқий бойлиги-инсон, инсон авлодидир. Шунинг учун ҳам аждодларимиз ўз наслларини умумбашарий туйғулар ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаб келганлар. Шу тариқа тилимиз, дилимиз ва динимизни асраб-авайлаб келганлар. Чунки ҳар бир оқил инсоннинг муқаддас вазифаси, ҳаётининг маъноси-қобил фарзандалар ўстириш, камолини кўриш, ота-онасига, оиласига, жамиятга, Ватанга садоқатли қилиб тарбиялашдан иборат. Бундай масъул