Владелец Олег
З.Аннаева
ТерДУ катта ўқитувчиси
“Ахборот” арабча атама бўлиб, ахбор-хабарлар, маълумотлар деган маънони англатади. Ахборот муайян воқеа-ҳодисалар тўғрисида хабар ёки маълумот, уларни тушунтириши, тушуниш ва кишиларнинг ўзаро фикр алмашишларида қадим замонлардан буён қўлланиб келинган. Инсоният тарихий тараққиётининг ҳар бир даврида ахборотларнинг кишилар ва жамият ҳаётида тутган мавқеи, ахборотдан фойдаланиш воситалари, уларни олиш, излаш ва тарқатиш усуллари ўзгариб борган.