Владелец Алина Число скачиваний: 370
Нуруллаев Феруз Исмоилова Махсума
Ўзбекистон Бухоро
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жамиятимиз олдига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлган таълим тизимини янгилаш ва ёш авлодни замон талабларига жавоб бера оладиган баркамол инсон этиб тарбиялаш, улар онгига мустақиллик ғояларини сингдиришдек муҳим вазифаларни қўймоқда. Мустақиллигимиз пойдеворини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни буюк давлатга айлантиришда таълим-тарбия ишларини оқилона йўлга қўйиш, ёшларни замонавий илм-фан, маданият, техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда таништириб бориш муҳим аҳамиятга эга.