pdf ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЎҚУВЧИЛАР УЧУН МАСОФАЛИ ЎҚИТИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 397

Нуруллаев Феруз Исмоилова Махсума

Ўзбекистон Бухоро

Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жамиятимиз олдига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлган таълим тизимини янгилаш ва ёш авлодни замон талабларига жавоб бера оладиган баркамол инсон этиб тарбиялаш, улар онгига мустақиллик ғояларини сингдиришдек муҳим вазифаларни қўймоқда. Мустақиллигимиз пойдеворини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни буюк давлатга айлантиришда таълим-тарбия ишларини оқилона йўлга қўйиш, ёшларни замонавий илм-фан, маданият, техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда таништириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук, иродаси бақувват, иймони бутун, замонавий фикрлайдиган, муайян касб-ҳунарга эга бўлган юксак салоҳиятли шахслар ҳал этади.