pdf ЦЕМЕНТБЕТОН ҚОПЛАМАЛИ ЙЎЛ ТЎШАМАЛАРИНИНГ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 290

ЯДГАРОВ СИРОЖИДДИН НАМАЗОВИЧ,

МУҚИМОВ ИЛХОМ ФУРҚАТОВИЧ

(ТЕРМИЗ,ЎЗБЕКИСТОН)

Талабларига риоя қилиниши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатларга кўра асос ва цементбетон қоплама орасида ажратувчи қатламнинг бўлиши қатъий белгиланмаган. Аммо, [1] да йўл асоси қоплама плитаси билан бирлашиб кетмаслиги учун бирлашишни тўхтатадиган материал ётқизиш тавсия қилинган. Соҳага оид техник адабиётларда ҳарорат ўзгарганда қопламадаги бетон плиталарнинг кенгайиши эҳтимолини таъминлаш, шунингдек, бетоннинг пастки қисмидан сувнинг эрта сўрилиб кетишига ва барвақт қуриб қолишига йўл қўймаслик учун ажратувчи қатлам қуриш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.