pdf ЧЎМИЛИШ БАССЕЙН СУВЛАРИНИ ТОЗАЛАШ ВА УЛАРДАН ТАКРОРИЙ ФОЙДАЛАНИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 287

М.М.Мухитдинов, Х.А.Жўраев, З.М.Жалолов

Город Наманган страна Узбекистан

Чўмилиш бассейнлари бир-бири билан ўзаро узвий боғланган ва белгиланган технологик режимни таъминлаш учун хизмат қилувчи муҳандислик иншоотлари ва қурилмалари мажмуидан иборат. Мажмуани ташкил қилувчи асосий иншоот ва қурилмалар қуйидагилардир: сузиш бассейни асосий иншоот ҳисобланиб, мажмуанинг тури ва вазифасини белгилайди; сувларга ишлов бериш станцияси, зарарсизлантириш, қиздириш ва зарур миқдорда узатиш учун хизмат қилади; спортчилар, томошабинлар ва ходимлар учун алоҳида майдончалар ва ёрдамчи хоналар; уларга санитария гигиена ва маданий хизмат кўрсатувчи маиший хоналар; белгиланган технологик режимни таъминлаш учун хизмат қилувчи махсус қурилма ва жиҳозлар.