pdf ҒЎЗА ГЕНКОЛЛЕКЦИЯСИ ЛИНИЯЛАРИНИ ЧАТИШТИРИШДАН ОЛИНГАН F1 ДУРАГАЙЛАРИДА ТОЛА УЗУНЛИГИ ВА ТОЛА ЧИҚИШИ БЕЛГИЛАРНИНГ ДОМИНАНТЛИК ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 374

Ш.ХАЙИТОВА

(Термиз, Ўзбекистон)

Ғўза экинининг ҳар хил навлари мавжуд бўлиб, Республикамизнинг барча ҳудудларида асосий қишлоқ хўжалик экини сифатида экиб келинмоқда. Ғўза ўсимлигидан асосан табиий тола ва пахта мойи олинади. Унинг чигити, барглари ва поясидан қимматли дори дармон, қурилиш материаллари олинади. Ҳозирги пайтда ғўза навларидан ўртача 36-37% миқдорда тола олинади. Мана шу тола миқдорини, ҳамда тола сифатини янада ошириш имкониятлари борлиги илмий адабиётларимизда таъкидлаб ўтилган. Жахон пахта бозорида пахта хомашёсининг сифати унинг нарҳланишида мухим аҳамиятга эга.