Владелец Алина Число скачиваний: 366
Раъно Собитова Солижоновна
(Термиз, Ўзбекистон)
Макроиқтисодий барқарорлик иқтисодий сиёсат самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Республикамизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш - корхоналарни замонавий техника ва технологиялар билан қуроллантириш, фан сиғими юқори бўлган ишлаб чиқаришни ривожлантиришни талаб этади. “Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва модернизация жараёнларини чуқурлаштириш юксак технологиялар, инновацияларни талаб қилишини биз ўзимизга яхши тасаввур қиламиз. Жаҳон тажрибаси, юксак даражада тараққий этган малакатлар тажрибаси бу ҳақиқатни қайта-қайта исботламоқда. АҚШ, Япония ва Хитой каби давлатлар техник ва технологик янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги патентлар бериш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади”