pdf БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ИҚТИСОДИЙ МАДАНИЯТНИНГ ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 339

Собитова Раъно Солижоновна

«Иқтисодий маданият» тушунчаси ҳақида фикр юритганда, аввало «маданият» категориясининг мазмун, моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Маданият – ниҳоятда мураккаб ва кўп қиррали тушунчадир. Ўкув дарсликлари, тадқиқотлар натижасида ушбу тушунчага хилма-хил таърифлар бериладики, бу соҳада турли маданиятлар, мамлакатлар ва халқларнинг узоқ тарихий тажрибасидаги хилма-хилликни кўриш мумкин. Маданият ҳодисаларини кўпгина фанлар-фалсафа, социология, санъатшунослик, эстетика, диншунослик, тарих ва бошқа фанлар ҳам ўз соҳаси доирасида турлича ўрганади. Маълумотларга кўра, маданиятнинг 500 дан ортиқ таърифи мавжуд.