Владелец Алина Число скачиваний: 379
ХЎЖАНАЗАРОВА ТУРСУНОЙ ЧОРИЕВНА
(Термиз, Ўзбекистон)
Ноорганик кимё ва биология фанларининг ўртасида фаннинг янги тармоғи яратилди. У бионоорганик кимё ёки анорганик биокимё деб номланади ва кейинги вақтларда жуда тез ривожланмоқда. Бунинг сабаби, биринчидан ҳозирги замон координацион кимёсининг ютуқлари биокимё ва молекуляр биология фанларида жуда кўп қўлланилишидадир. Масалан, металлферментларни ва бошқа биологик зарур бўлган ва таркибида металл ионии тутган мураккаб моддаларни координацион кимёнинг қонун ва қоидаларисиз ўрганиш жуда ҳам қийин. Иккинчидан, координацион бирикмаларни тиббиётда ва қишлоқ хўжалигида қўланилиши кенг ривожланмоқда.