pdf ОИЛАДА МИЛЛИЙ УРФ-ОДАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 266

Мамажонова Мавлуда Муйдиновна

(Фарғона, Ўзбекистон)

Мамлакатимизда оилага жамиятнинг асоси, муҳим бир бўғин сифатида қаралади ва у ижтимоий аҳамият касб этган. Зеро, баркамол инсон – ҳар томонлама фаровон, бекаму-кўст, соғлом оилада тарбия топади, улғаяди. Бу сиёсатнинг мазмунини юртбошимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобида “...оила институтини жамиятнинг бошқа муҳим ижтимоий тузилмалари, юртимиздаги маънавий ўзгаришлар билан уйғун тарзда ривожлантириш, унинг нуфузини ошириш масаласига давлат сиёсатининг энг муҳим ва устивор йўналиши сифатида доимий эътибор бериб келмоқдамиз” деб таъкидлайдилар.