pdf ЎҚУВ ЛУҒАТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДАГИ РОЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 263

Шукурова Сабоҳат

(ҚаршиДУ)

ЎЗДЖТУ талабаси Қурбонова Шаҳло

Илмий лингвистик адабиётлар ичида луғатлар ўзига хос ўринга эга бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши милоддан олдинги асрларга бориб тақалади. Мутахассислар илк луғат намуналари аслида мактаб учун яратилган ўқув қўлланмалари бўлганлиги, аниқроғи, ибтидоий мактабларда луғатлар дарслик вазифасини ўтаганлиги, ҳозирги барча умумий луғатлар ибтидоий мактаб луғат-дарсликларининг такомиллашган кўриниши эканлигини тасдиқлайди. [1, б. 208]. Дастлабки тузилган луғатлар таҳлили ҳатто уларнинг номланиши ҳам ўқув жараёнига мосланган, таълимга йўналтирилганлигини кўрсатади. Хусусан, 1500 йилда яратилган биринчи лотинча-инглизча луғатнинг «Болалар учун хазина» («Promptulorium parvulorum»), 1487-1507 йилларда яратилган француз ва лотин тилларидаги биринчи таржима луғатларининг «Ёшлар учун изоҳнома» («Seminarium et planetarium fructiferarum»), «Болалар учун ихчам луғат» («Diktionariolum puerorum») деб номланиши буни исботлайди.