Владелец Олег Число скачиваний: 373
Джураев Олим
Самарқанд, Ўзбекистон
Юртимизнинг қадимий ўлкаларидан бири Сурхон воҳасида кўплаб қадимий кўҳна шаҳарлар жойлашган. Термиз қадимдан Бақтрияда шаклланган цивилизациялар бағрида ташкил топган ва равнақ топган кўҳна шаҳарлардан бири ҳисобланган. Термиз шаҳри Амударё дарёси соҳилида ташкил топган. Термиздан кўплаб муҳаддислар, олимлар, машойихлар, фозиллар, тасаввуф ва ақида олимлари яшаб ижод қилганлар. Шу билан бирга ўзларининг илмий мерослари билан бутун дунёга танилганлар. Бу шаҳар Абу Исо Муҳаммад Термизий каби муҳаддислари, Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Жабала ибн Божувайҳ Термизий ва Абу Аҳмад ибн Ҳасан Термизий каби олимлари, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий ва Абу Бакр Варроқ Термизий каби машойих ва мутасаввуфлари билан машҳур.