pdf ҲОЖИАКБАР ШАЙХОВНИНГ “ҒАРОЙИБ КЎЛАНКА” ИЛМИЙ-ФАНТАСТИК ҚИССАСИ ТАЛҚИНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 334

Сапарова Зебинисо Давлатовна

Ўзбекистон Республикаси,

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри

Ўзбек фантастик адабиётининг атоқли вакили фантаст адиб Ҳожиакбар Шайховнинг илмий-фантастик асарларида воқеалар ривожи ўзига хос тартибда кечади. Унинг асарлари сюжети ўзига хослиги билан бошқа фантаст ёзувчиларнинг ижод намуналаридан кескин фарқ қилади. Адиб асарларида қўйилган бош масалалар ва илгари сурилган ғоялар адибнинг бадиий-хаёлий олами, дунёқарашини ўрганишда муҳим бўлса, иккинчидан, унинг ижоди ҳозирги адабий жараёнда ёзувчининг хаёлий тафаккури, келгусида фанлардаги кашфиётларнинг амалга ошишида қимматли аҳамиятга моликдир.