pdf ОЗУҚАБОП ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ФИЗИКА-МЕХАНИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 364

Давуров Ёқубжон, Машрабов Азиз,

Бекмуродов Умит,Эргашов Баходир,

Абдулвохидова Нафиса

(Ўзбекистон)(ТерДУ)

Мақолада маккажўхори, беда ва сомон пояларининг намлиги, массаси, узунлиги, диаметри, узиш ҳамда эгиб-синиш кучлари тажриба йўли билан ўрганилади. Республикада чорвачилик муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Чорвачилик инсон учун зарур бўлган гўшт, сут, тухум ва бошқа ҳаётий зарур бўлган маҳсулотлар билан таъминлайди. Кейинги йилларда чорвачиликни ривожлантириш учун ҳукумат томонидан муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Бунга Республика Президентининг “Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнидаги қишлоқ меҳнаткашларига хўжалик ишларини олиб боришда шарт-шароитлар яратиш, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор [1] исбот бўлди.