Владелец Алина Число скачиваний: 241
Халмуратов Т.Ж., Реимова Ш.Ж., Халмуратов И.Т.
Нукус, Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида таълим ва тарбиянинг узвий равишда олиб борилиши нафақат мамлакатнинг интеллектуал жиҳатдан юксалишига, шунингдек, маънавий баркамол бўлишини ҳам таъминлайди. Шу маънода муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов бу масалага эътибор бериб қуйидагиларни таъкидлайди: «Шуни унутмаслик керакки, келажагимиз пойдевари билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлик» [1, 61].