Владелец Алина Число скачиваний: 254
Менглиев Бахтиёр Ражабович
Узбекистан, Ташкент
Тил мураккаб яхлитлик сифатида лисоний имконият ва нутқий воқелик ҳамда сатҳлари ҳамда уларни боғловчи меъёр (лисоний имкониятлардан фойдаланиш қоидалари)дан иборат [4, с. 20]. Лисон ва нутқ дихотомияси билан шуғулланган тилшуносларнинг таъкидлашича, лисоний имконият нутқда меъёр асосида воқеланади, шу билан бирга, нутққа нисбатан “образсиз” ҳамда “жонсиз”дир. Нутқнинг образлилиги эса прагматик омиллар асосида вужудга келади, лисоний имкониятни “жонлантирувчи” ҳодисалар мажмуи сифатида қаралади.