Владелец Алина Число скачиваний: 306
Маманова Адолат – ўзбек
филологияси факультети 3-курс талабаси
Ўзбекистон Республикаси,
Қарши давлат университети
Маълумки, диалектолизмлар истеъмол доираси чегараланган сўзлар сирасига кириб, мустақил аташ маъносига эга ва лексик сатҳ бирлиги сифатида қаралади. Адабий тил билан бадиий тилни қиёслаганда бадиий тилда шевага оид сўзлар қўлланилиши жиҳатидан адабий тилдан фарқланишини кузатамиз [1, 2]. Бадиий асарлар тилида шевага оид сўзлар маълум бир мақсадда қўлланилиб, улар поэтик жиҳатдан актуаллашади. Биз қуйидаги мақоламизда Шукур Холмирзаев ҳикоялари тилининг бадиийлигини таъминлашда шевага оид сўзларнинг ўрни ва аҳамиятини қараб чиқамиз.