pdf ШАЙХ ХУДОЙДОД ВАЛИ ТАРИХИЙ МЕРОСИ ВА УНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 395

Қандаҳаров Анвар Ҳасанович

Узбекистан, г.Наваи, ул. М.Таробий 125/36.

Мустақиллик туфайли халқимизнинг ўтмишига, тарихига, миллий-маънавий меросига, ота-боболаримизнинг хотирасига, муқаддас урф-одатлар, миллий анъаналарга давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилиб, бизга маълум бўлмаган тарих зарварақлари қаторида пинхона ётган қадриятларимиз, ноёб қўлёзма асарларимиз, қадимий ёдгорликларимиз тадқиқотчи олимларимиз томонидан теран ўрганилиб, ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда кенг қўлланилмоқда. Буюк аждодларимиз томонидан яратилган ва бизгача сақланиб келинаётган ноёб қўлёзма асарлар ва уларда талқин қилиган комил инсонни тарбиялаш масалаларидан бугунги таълим-тарбия соҳасида фойдаланиш ўзининг самарали ижобий натижаларини бериб келмоқда. Бунинг учун албатта, ўсиб келаётган ёш авлод онги ва тафаккурида тарихимизга ва миллий-маданий меросларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тарихга нисбатан қизиқишини уйғотиш муҳим масаладир. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек: “Мен, ааваламбор, ёшларимизга қарата айтмоқчиман: ўқинг, тарихни ўрганинг, тарихни, ўтмишни билган одам келажакда адашмайди”.