Владелец Алина Число скачиваний: 403
Утемисов Аскарбек Кувватова Муборак
Город Нукус Республика Каракалпакстан
Маълумки, барча таълим муассасаларида, шу жумладан бошланғич мактабларда ҳам сифат, яъни ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси биринчи ўринда туради. Компьютер технологияларидан эса ўқувчиларнинг билишга бўлган қизиқишларини ривожлантирувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. Бошланғич синф ўқитувчилари болаларни ўқишга ўргатиши, уларнинг билишга бўлган қобилиятлари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини шакллантириши ва ривожлантириши ҳамда таълим жараёни ва фан асосларини чуқур ўзлаштириши учун зарур бўлган таълим воситалари билан таъминлаши лозим. Унинг асосий вазифаларидан бири–болаларнинг билишга бўлган харакатларини кучайтиришдан иборат.