pdf ИНТЕЛЕКТУАЛ ҚОБИЛИЯТЛАР МУАММОСИНИ ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ АСАРЛАРИДА ЎРГАНИЛИШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 375

Абдиназарова Н.

Қарши давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси

(Ўзбекистон)

Шарқ алломаларининг илмий меросида шахсни шаклланиши ақлан ва жисмонан камол топиши масаласи атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, йирик алломаларимиздан Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва бошқалар томонидан жамиятда инсонлар ва уларни тарбиялаш йўллари, таълим-тарбия бериш орқали ақлий салоҳиятларни ривожлантириш масаласи долзарблиги билан белгиланиб келинган. Берунийнинг билиш тўғрисидаги таълимоти унинг дурдона асарларини тадқиқ этувчилар ва кишиларни ҳақиқий билимларини эгаллаши учун бўлган ҳусусиятларидан бирини ташкил этади. Беруний билим ўрганиш йўли билан кишиларнинг билмаган нарсасини билишга муҳтож бўлганлиги боис билим олишга киришганликлари ҳақида фикр юритган.