pdf ЎСМИРЛАРДА «МЕН» ВА ЁЛҒИЗЛИК ҲИССИНИ ЎРГАНИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 386

Муллабоева Наргиза Шаропалиевна

НАММТИ ўқитувчиси, Ўзбекистон

Инсон дунёга келганда унда ёлғизлик ҳисси мавжуд бўлмайди. Ҳаётининг биринчи йилида онасининг меҳр-муҳаббати билан қуршаб олинган, сўнгра болалар билан ўйнайди, ўзини ёлғиз ҳис қилмайди. Болада ўз “Мен”ини англашнинг шаклланиши билан унда ўзига хос муносабатлар тизими шаклланади. Ана шу даврда ёлғизлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Агар бола тўғри тарбияланса, эркин ривожланиши учун қулай шароит яратилса, у яққол ифодаланмаслиги мумкин.