pdf АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИК УСУЛЛАР ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАНБАИ СИФАТИДА Популярные

Владелец Число скачиваний: 385

Шодиев Б.Қ.

катта ўқитувчи, Қашқадарё ВХТХҚТМОИ ўқув бўлими бошлиғи

Ёш авлодни янги таълим стандартлари асосида, жаҳон талабларига мос қилиб тарбиялаш учун янги педагогик-технология усулларини мукаммаллаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш давр талабларидан биридир Ўқув тарбия жараёнини мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва ундан кутилган натижаларга эришиш кўп жиҳатдан ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлигининг қай даражада кечиш мотивациясига ҳам боғлиқдир. Бунинг учун ўқувчиларни эркин фикр юритиш жараёнларини фаоллаштириш, ақлий интеллектуал фаолиятларини шакллантириш, касбга йўналганлик даражасини аниқлаш зарурдир. Бу эса шахснинг атроф муҳитда рўй бераётган, воқеа, ҳодисаларга нисбатан муносабатлар мажмуи бўлиб, фаолият сифатини белгилаб беради ҳамда ҳатти-ҳаракатлар тузилишининг шаклланишига таъсир ўтказади. Бундай ҳолат ҳар бир шахсда эҳтиёж, мақсад ва мотивларни вужудга келтиради.