pdf ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 533

М. Ш. Болтаева

Бухоро, Ўзбекистон

Ўзбекистон мустақилликга эришган даврда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларида иш ҳақини ташкил этиш механизмларида, иш ҳақи даражаларида чуқур ўзгаришлар рўй берди. Республикамизда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган, ўзаро чуқур боғланган чора - тадбирларнинг амалга оширилиши, ялпи ички маҳсулот, маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда барқарор ўсиб бориши, бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорининг мунтазам қайта кўриб чиқилиши, таълим, соғлиқни сақлаш ва илм - фан соҳалари хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш.