ТЎРАБЕКОВ СОХИБЖОН ШЕРБОЙ ЎГЛИ
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, талаба
МУХАММЕДОВ МУРОД МУХАММЕДОВИЧ
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, и.ф.д,профессор
ИРГАШЕВА ДИЛБАР ТАИРОВНА Самарқанд
шаҳар маиший хизмат касб-хунар коллежи, ўқитувчи
г. Самарканд, Узбекистан
Ҳозирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришнинг ҳамда ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири оилавий бизнес ҳисобланади. Аслида оилавий тадбиркорлик, оила аъзоларининг ҳамжиҳатликда бирор-бир фойдали иш билан шуғулланиши бизнинг меҳнаткаш халқимиз учун янгилик эмас. Қадимдан ўзбек халқида оила аъзолари, яқин қариндошлар билан ҳамкорликда иқтисодий фаолиятнинг бирон-бир тури билан шуғулланиш ва унинг аждодлардан келажак авлодларга мерос сифатида ўтиб келиши тарихий анъанавий жараёндир.