pdf ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДАГИ МУАММОЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 409

Туробова Ҳулкар,

Ёқубов Дадахон

Бухоро давлат университети

Бухоро, Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўйилаётган талаблар бозор талабларига мос келадиган солиққа тортиш тизимини жорий этишни тақозо этади. Солиққа тортиш тизими деҳқоннинг меҳнати пировард натижалари билан боғлиқ ҳолда, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни рағбатлантириши ва юқори пировард натижаларга эришишга шароит яратувчи механизм бўлиши лозим.