pdf ТАДБИРКОРЛИК ЛОГИСТИКАСИ СТРАТЕГИЯСИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 406

Таирова М. М.,Гиязова Н.Б.

г.Бухара,Узбекистан

Стратегия тушунчаси маркетинг, менежмент ва логистика фанларининг барчасига тенг кучли аҳамиятли бўлиб, ҳар бир соҳадаги муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланилади. Бинобарин, иқтисодиётни эркинлаштириш тадбиркорликни ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида ҳам мазкур тушунчанинг кенг қўлланилаётганлиги бежиз эмас. Зотан, тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ҳам стратегия билан боғлиқлиги биринчиси учун иккинчисининг назарий қоида ҳисобланишидир. Мамлакатимиздаги тадбиркорлик субъектларида ҳам бу борада зарурий тажрибалар тўпланаётган бўлсада, ишлаб чиқилган дастурлар ва белгиланган стратегияларнинг самарадорлигининг талаб даражасидан пастлиги, аҳоли турмуш даражасини оширишда барқарор иқтисодий суръатларга эришишда ўзининг салбий таъсирини намоён этмоқда.