pdf A.K. ДОЙЛ ИЛМИЙ ФАНТАСТИК АСАРЛАРИНИНГ БАДИИЙ ТЎҚИМА ЭПИЗОДЛАР ТАҲЛИЛИ. Популярные

Владелец Число скачиваний: 328

Нарбеков Ф.Н, Нарбекова Р.У.

Джизак, Узбекистан

“Маракот жарлиги ” қиссасини Конан Дойл вафотидан бир йил олдин, яъни 1929 йили ёзган. Мазкур қисса ёзувчи ҳаётининг сўнгги йиллардаги маслаги ва изланишларини ифодалаган якунловчи асар бўлди деб айтиш мумкин. Бу асар Конан Дойл ижодида алоҳида аҳамиятга эга, чунки унда ёзувчи бошқа асарларда учрамайдиган янги мавзуларга мурожаат қилади. “Маракот жарлиги” қиссасида Конан Дойл бир қатор илмий фаразларни ўртага ташлайди. Бу фаразларнинг баъзилари ХХI - аср китобхонларига ўта соддадек туюлади. Лекин қисса ёзилган даврни инобатга олиш ҳамда инсониятнинг ўтмиши ва келажагини бадиий жонлантириш мақсадида ёзувчи кўплаб реал воқеаларни ва тўқима эпизодларни асар сюжетига жалб қилгани эътиборга моликдир.