Владелец Алина Число скачиваний: 238
Одилжон Шодиев, талаба (Абдулла Қодирий
номидаги Жиззах давлат педагогика институти)
Илмий рахбар: ф.ф.н. Зуҳра Мамадалиева
Инсонни улуғловчи, унинг руҳий дунёсини бойитувчи, унинг инсонийлик мартабасига муносиб этувчи омиллардан бири севги ва вафодорлик туйғуларидир. Севги бор жойда ёвузликка ўрин бўлмайди, севувчи қалб фақат эзгуликка мойил бўлади. Шу сабабли, Шарқ адабиётида Оллоҳга бўлган илоҳий севги куйланиб келинган. Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари адабиётида “Лайли ва Мажнун” мавзуси каби кенг тарқалган бошқа бир илоҳий ишқ қиссасини топиш қийиндир. Мана ўн уч асрдирки ушбу мавзуда адабиёт оламида шеър ва достонлар битиб келинади. Шундай мавзуга қўл урган буюк мутаффакирлар Низомий Ганжавий, Алишер Навоий ва Фузулий асарларидан айримлари шу мавзу доирасига киради.