Владелец Алина Число скачиваний: 382
Дабылов Пердегалий Абатбаевич
(Нукус, Республика Каракалпакстан)
(Қорақалпоқ шоири, ёзувчиси ва драматурги Кенгесбой Рахмановнинг ижоди ҳақида)
Халқимиз мустақилликка эришгандан кейин давлатимизда туб ислоҳатлар изчил амалга оширила бошланди. Миллий истиқлол ғоясини халқимиз қалбига ва онгига сингдириш даврнинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу сабабли жамиятимизнинг барча соҳаларига, жумладан, санъатнинг энг юксак тури бўлган бадиий адабиётга ҳам янгича талаблар қўйилмоқда. Чунки бадиий адабиёт ҳар бир инсонни эзгу фазилатларга тарбиялайдиган, унга маънавий озиқ, куч-қувват ва ирода бағишлайдиган маънавий маданиятимизнинг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади.