Архив
23-24 февраля, 2016
Философские науки
ФАОЛИЯТ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ СУБСТАНЦИОНАЛ АСОСИ
Владелец Алина Число скачиваний: 509
Маматкулов Санжар Тошпулатович
Джизак, Узбекистан
Ижтимоий-фалсафий тафаккур жамият элементларини бир-бири билан узвий боғлайдиган ягона асосни топишга интилиб келди. Бу асос инсон фаолиятидир. Инсон фаолияти туфайли бутун ижтимоий тизим ҳаракатга келади, турли элементлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади. Тарихий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч одамларнинг аниқ мақсадли фаолиятларидан иборат бўлиб, ушбу фаол ҳаракатнинг сабаби ва манбаи эса шу мазкур жамиятда мавжуд зиддиятлардир.