pdf СПЕКТРАЛ-ТЎР УСУЛИ ВА УНИНГ ГИДРОДИНАМИК ТУРҒУНЛИК МУАММОЛАРИГА ТАДБИҚИ АМАЛИЙ ДАСТУРЛАР МАЖМУАСИДА ЕЧИШ УСУЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 218

Менглиев Ш.А., Хотамов М.А., Жўраева З.Қ.

Республики Узбекистан, город Термез,

Термезского государственного университета

Сонли усуллар гидродинамик тизимлар математик моделларини тадқиқ этиш учун табора кенг қўлланилаяпти. Айни пайтда уларни асосий тенгламалар – Навье-Стокс тенгламаларига Рейнольдс сонининг катта қийматларида қўллаш жиддий қийинчиликларга олиб келади. Бу қийинчиликлар, асосан, юқори тартибли ҳосила олдида кичик параметр мавжудлиги сабабли, ечим соҳасида кучли фазовий нотекисликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бундай ҳолда сонли усулларнинг аппроксимациялаш хусусиятларига бўлган талаб кескин ортиб кетади. Бир фазали гидродинамик тизимларнинг турғунлиги муаммоси юқори тартибли ҳосила олдида кичик параметр бўлган тўртинчи тартибли оддий дифференциал тенглама учун хос қиймати масаласига олиб келади.