Владелец Алина Число скачиваний: 380
Қурбонова Манзила Боқиевна
Бухоро, Ўзбекистон
Маълумки, нонни буюк неъмат сифатида эъзозлаш ва қадрига етишнинг турли шакллари халқлар орасида кенг тарқалган.[1,37-82; 35-37; 3-46; 3-16; 204.] Жумладан, Бухоро воҳасида яшовчи халқларнинг ҳам анъана сифатида ҳаётига сингиб қолган нон ва кулчалар билан боғлиқ урф-одат ва маросимлари мавжуд. Ушбу мавзу этнология фанида қизиқиб ўрганилади. Чунки нон ва кулчалар билан боғлиқ урф-одат, маросимларда халқимизнинг диний эътиқодлари билан боғлиқ қадимги тасаввурлари кенг ўрин олган.