Гадоев Ҳамро Усанович,
Самарқанд давлат университети Жаҳон тарихи ассистенти, Ўзбекистон.
Мамлакатнинг тўлиқ номи Бразилия Федератив Республикаси (порт. República Federativa do Brasil — Жанубий Америкадаги майдони ва аҳолиси сони бўйича энг йирик давлат. Дунёда эса майдони ва аҳолиси сони бўйича бешинчи энг йирик давлат ҳисобланади. Мамлакатнинг пойтахти Бразилия. Мамлакат ҳудуди — 8.514.215,9 км²., ёки бутун дунёдаги қуруқлик майдонининг 5,7 % ини ташкил қилади . Бразилия аҳолиси 2010 йилги маьлумотларга кўра 201,1 млн киши бўлиб, асосан португал, испан, немис, француз, италян, япон ва инглиз тилларида сўзлашишади. Шимолдан жанубга томон 4320 км, ғарбдан шарққа томон 4328 км. Бразилия Жанубий Америкада Чили ва Эквадордан ташқари барча давлатлар билан чегарадош ва унинг қуруқликдаги чегараларининг узунлиги 16 минг км, қирғоқ узунлиги эса 7,4 минг км .