pdf ШАЙБОНИЙЛАР ДАВРИ ҚЎШИН ТУЗИЛИШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 383

Хидиров Хошим Ибодуллаевич,

Азаматова Гульмира Байирбековна

г. Джизак,Узбекистан

Шайбонийлар даврида ҳарбий бошқарувнинг тақдирини учта йиғин ҳарбий кенгаш, ҳарбий машварат ва ҳарбий маслаҳат ҳал қилган. Шу йиғинларда турли вазифаларни бажарувчи ҳарбий мансабдорлар ҳам иштирок этган. Уларнинг бажарадиган вазифалари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Жумладан: НЎЁН - (мўғулий-туркий) энг улуғ ва мўътабар амирлар шу ном билан аталган. Шайбонийлар қўшинлари ҳам Амир Темур қўшини каби ўн минглик бўлинмаларга бўлинган ва унга нўён бошчилик қилган. Бир туман ўн минг киши қўшин қўмондони. Қадимги турк ва мўғул қўшинларида шаҳзода ва султонлар нўён деб аталган.