pdf КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРГА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАТИШДА КОМПЮТЕРНИНГЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 220

Иномов Ў. А., Бахриддинова Д. О.

Жиззах, Ўзбекистон

XXI аср техника асри сифатида намоён бўлмоқда. XX асрнинг 70- йилларида микропроцессор технологиясининг кашф этилиши ва шахсий комьпютерларнинг ҳаётимизга кенг кириб келиши, янги ахборот инқилобини вужудга келтирди. Бу инқилоб янги соҳа хисобланмиш, яъни билимларни ишлаб чиқиш учун янги технологиялар, услублар, техника воситаларнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ ахборот саноатининг ривожланишини илгари сурмоқда. Ахборот технологиялари хусусан комьпютер билан ишлашнинг барча усуллари ахборот технологияларининг энг муҳим таркибий қисмидир. Бугунги кунда замон билан ҳамнафас бўлиш учун комьпютерни билмоғимиз лозим.