pdf МИЛЛИЙ МУСИҚА МЕРОСИНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 234

М. Қурбонова, Ф. Азизов

(Қарши, Ўзбекистон)

Халқ мусиқа мероси ўз мазмунида халқимизнинг муайян тарихий босқичлари, ижтимоий, иқтисодий, маънавий турмуш тарзи, ҳаётий қарашлари, орзу умидлари, урф-одатлари, умуминсоний ғояларини мужассамлаштиради. Шу боис улардан ёш авлодни миллий ғоя ва мафкура руҳида, қолаверса баркамол шахс сифатида тарбиялашда фойдаланиш ҳеч качон ўз долзарблигини йўқотмайди. Бу эса Республикамизда амалдаги таълимнинг барча буғинларида, хусусан, таълимнинг энг муҳим шакллантирувчи босқичи бўлган умумтаълим мактабларида ўқувчиларни миллий мусиқа меьросимизнинг энг ноёб намуналари бўлган халқ қўшиқлари, ашулалари, куйлари, мумтоз ва мақом асарлари билан чуқур таништириб боришни тақозо этади.