Владелец Алина Число скачиваний: 269
Мажидова Феруза Хамидовна
(Қарши, Узбекистан)
Шахсни баҳоловчи номинациялар прагматик характеристикаларига эгалар, чунки баҳоловчи сўзлар ўз моҳиятига кўра прагматик йўналтирилган бўлади. Сўзнинг прагматик маркерланган баҳоловчи компонентининг структурасининг моҳияти «қадриятларнинг қиёслниши» дея изоҳланиши мумкин ва улар Н.Д.Арутюнованинг таърифича баҳолашнинг энг асосий критериялари ҳисобланади. Стилистика ва прагматика фанларининг ўзаро яқинлиги боис мазмуний планда улар ўртасидаги узвий алоқаларни ва ҳатто «ўзаро бир-бирларига қоришиб кетиш» ҳолатларини қайд қилган қатор тадқиқотчиларнинг позицияларини тушуниш мумкин.