Владелец Алина Число скачиваний: 422
Имомова Шафоат Маҳмудовна
Ўзбекистон, Бухоро
Жорий асрнинг бошланғич йилларидан бошлаб олимлар ва сиёсатчилар давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар характерини модернизациялашга катта умид бағишладилар. Модернизация иборасига берилаётган таърифлар хилма хил. Уларнинг асл маъноси электрон ҳукуматга –шахсий эҳтиёжлар, аҳоли ва тижорат учун давлат органлари фаолиятида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат бошқарувининг янги имкониятларини яратишни англатади. Электрон ҳукуматнинг икки томони мавжуд: биринчиси – ҳукумат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ва иккинчиси – ички турли даражадаги давлат ташкилотлари (марказий, ҳудудий, маҳаллий) ва турли соҳалардаги (ижрочилик, қонунчилик, суд-ҳуқуқи) ўртасидаги муносабатлардир.