pdf Руҳият иқлимлари Популярные

Владелец Число скачиваний: 329

Мўминова С. А., филология фанлари номзоди

Н. Одилова, талаба

Ўзбекистон Республикаси, Қарши давлат университети

ХХ асрнинг 80-йилларида шеъриятимизга янгича қарашга эга бўлган бадиий тафаккур эгаси Ўроз Ҳайдар ўз овози, ўз услуби билан кириб келди. Унинг шеъриятиХХ аср охири ва XXI аср бошлари ўзбек шеърияти ривожида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, “Ҳар бир авлод вакиллари ўзига хос овози, услуби, манераси, идрок этиш хусусиятлари билан ўз бадиий дунёсини яратади. Бу хусусият мазкур авлоднинг қиёфасини ҳам белгилаб беради” [1, 101].