pdf ХАЛҚ ДОСТОНЛАРИДА ҚАҲРАМОН РУҲИЯТИНИНГ ЛИРИК ПАРЧАЛАРДА КЎРСАТИЛИШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 225

ГУЛНОЗА ШАВКАТОВНА ДЖУРАКУЛОВА

Термиз, Узбекистан.

Адабиётшуносликда достон жанри синкретик ижод намунаси сифатида ўрганилади. Ёзма адабиётдаги достонлар шаклан маснавий тарзда қофияланади ва шеърий матндан иборат бўлади. Шунинг учун ёзма достонларни қадимда маснавий атамаси билан юритишган. Оғзаки адабиётдаги достонлар эса шеърий ва насрий парчалардан иборат матнга эга бўлади. Шунинг учун бу достонларни, асосан, эпик жанрга мансуб деб топилган бўлса ҳам, уларда лирик ифода уйғун ҳисобланади. Бадиий адабиётдаги лирика инсон ҳис-туйғу, ички кечинмаларини ифодалаш учун қўлланади. Маълумки, ҳаётда турли воқеа-ҳодисалар рўй беради. Лирик асарларда ана шу воқеа-ҳодисалар таъсирида шахс қалбида рўй берган кечинмалар ифодаланади. Айниқса, Хоразм достонлари матнига мурожаат қилсак, шеърий парчаларда эпик воқеа ривожи деярли кузатилмайди.