Владелец Алина Число скачиваний: 416
ОЛИМ РАВШАНОВ,
Ўзбекистан Республикаси
Қарши давлат университети
Қадимдан илм-фан ва маданият ўчоқлари бўлиб келган шаҳарларда ижодкорлик анъанаси изчил давом этган ва ҳеч бир асрда, ҳеч қачон тўҳтаб қолмаган. Ўзбекистоннинг жанубий воҳаларидан бўлган Қашқадарёда, айниқса, унинг Қарши (Насаф), Шаҳрисабз (Кеш) шаҳарларида кейинги асрларда ҳам адабий ҳаёт бардавом бўлган. XVIII-XIX асрларда маданий ва маънавий соҳаларда ўзига хос ўрин тутувчи Муҳаммад Амин Насафий, Олимбек Насафий, Абдухолиқ Озар ан-Насафий, Насим Насафий, Муҳаммад Муртазо ал- Кеший каби олимлар ва шоирлар етишиб чиқади.