Владелец Алина Число скачиваний: 247
Чўлиева Нилуфар
Қарши, Ўзбекистон
Маълумки, кейинги йилларда адабиётшунослигимизда шахснинг психологик эврилишлари жараёни соҳа мутахассисларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Сабаби, мустақиллигимиз шарофати билан адабиётнинг мафкуравийлашувига чек қўйилди ва унинг асл мақсади соф инсон қиёфасини ёритиш эканлиги қарор топди. Зеро, мустақиллик даври ўзбек адабиёти олам ҳодисалари ва одам руҳияти қирраларига хилма-хил қараш, оламнинг мавжудлик йўсини ва ундаги тартиботларни турлича изоҳлаш имкони бўлган адабиётдир. Бу адабиёт миллат аҳлининг кўнгли, сезимлари ва руҳиятини тасвирлашга эътибор қаратиши натижасида инсон асосий бадиий қадриятга айланди.